UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  11 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Асқар Умаров: “Ҳалигача жамоага ҳомий топилгани йўқ” Янгиликлар

Асқар Умаров: “Ҳалигача жамоага ҳомий топилгани йўқ”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров иштирок этди.

Аввало, “Янгиер” клубини ғалаба билан табриклайман. Биз ҳам беллашувга тайёргарлик кўргандик. Афсуски, ҳар бир баҳс биз учун қийин кечмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғимизда муаммо бор. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. 

- Давралар оралиғида бир қатор футболчилар тарк этди. Уларни жамоада сақлаб қолишнинг имкони бўлмадими?

-  Афсуски йўқ. Уларга биздан кўра, яхши жамоалардан таклиф бўлди. Натижада, йўқотишларга дуч келдик. Лекин янги келганлар ҳам “Зомин”га ёрдам беришига ишонаман. 

- Клубда молиявий ҳолат яхши эмас. Ортда қолган вақт давомида клубга ҳомий топилдими?

- Ҳозирча топилганича йўқ. Лекин биз вазият ўзгаришини кутмоқдамиз. Раҳбарият яхши бўлишига ваъда берган. Футболчиларга ойлик маошларини бериб турсак, натижаларимиз ҳам ўзгаришига ишонаман. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика