Ашурматов "Навбаҳор"да ҳам ишлашда давом этади

Narzulla Saydullayev
22 май 2014, 15:52
Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олиши ҳақида хабар бердик.
"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади. Ашурматов терма жамоада фаолият олиб бориш билан бирга "Навбаҳор"да ҳам ишлашда давом этади.

Айни пайтда "лочинлар" Тошкентда Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Истиқлол"га қарши жавоб баҳсига тайёргарлик кўришмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›