As: “Зидан “Атлетико”га учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ечиниш хонасига кирмаган”

28 июл 2019, 07:37
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан International Champions Cup мусобақасида жамоасининг “Атлетико”га шармандали ҳисобда (3:7) мағлубиятга учраганидан сўнг ечиниш хонасига кирмаган.

Манбанинг хабарига кўра, Зидан ўйин тугаши билан тўғри матбуот анжуманига йўл олган, у ерда журналистларнинг саволларига жавоб қайтаргач, анжумандан чиқиб тўғри клуб автобуси томон йўл олган. Футболчилар сўнгги сониягача кайфиятлари бир аҳволда мураббийини кутган бўлишсада, у ечиниш хонасига киришни истамаган. Хабарларга кўра, Зидан мағлубиятдан жуда дарғазаб бўлган ва вазиятни янада чигаллаштиришни истамаган.

Матбуот анжуманида эса Зидан “Реал” янги мавсумни омадли ўтказишига ишонч билдирган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›