UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2

Арзимаган пулга сотилган иқтидор соҳиби Янгиликлар

Арзимаган пулга сотилган иқтидор соҳиби

Бир қарашда, Италия клуби ақлдан озгандек туюлади.

Мойзе Кен “Ювентус”дан “Эвертон”га ўтди. Ўтган мавсум ёш италиялик аввалига А Серияда (13 ўйинда (5таси асосий таркиб, 8таси захирадан тушган) 6та гол урди), кейин эса Европада ўзини жуда яхши кўрсата олди. Март ойида Италия термаси сафида гол урди ва бу ишни 2000 йилда туғилган ўйинчилар орасида биринчи бўлиб амалга оширди.

Бу трансферни тушунмасликнинг асосий сабаблари:

• Кен – ҳозирда “Ювентус” учун ажойиб ўйинчи. А Серияда одатда рақобат йўқ. Қолаверса, клуб баҳорда муҳим ўйинчиларига бироз дам бериши мумкин. Айнан шундай пайтларда ёш иқтидорли ўйинчи асосий таркибда ҳаракатланиши учун барча имкониятлари бўлар эди, худди ўтган мавсумдагидек.

• 27 миллион – нима бу? Ҳаттоки, “кекса юлдузларга” ҳам 50 млндан кам пул тўлашмаслигини биласиз. Бу ерда эса – келажаги порлоқ иқтидорли футболчи! Келгусида Кен 30 миллиондан арзон бўлишига ишониш қийин. Хўш, унда клуб нима учун футболчини арзимаган нарх эвазига сотиб юборди? Ҳа айтганча, бу фикрни Transfermarkt ҳам тасдиқлаган ҳолда ҳужумчини 40 миллионга баҳолаган эди.

• Ниҳоят: нима учун “Эвертон”? Ливерпуль клуби ўйинчи учун бундан ортиқ пул тўлай олмаслигига ишонишимиз мумкиндир, аммо бошқа клублар Кенга таклиф билдирмаган деган гапга ишониш мушкул... Сабаби, “Барса” ва  “Арсенал” унга қизиқиш билдиряпти деган гап-сўзлар тарқалганди.

Лекин ҳавотир олманг, “Ювентус” ҳаммасини ўйлаб қўйган. Бундай қарор қабул қилишига учта сабаб бор:

Биринчиси – “Юве” трансферга сотиб олиш шартини қўшди

Умуман олганда, буни ўзига хос ижара усули десак ҳам бўлади. Бир неча ҳафта олдин “Football Italia” шундай ёзганди: агар “Кекса синьора” уни яна қайта сотиб олишни истаса, 40 миллион тўлашига тўғри келади. Агар бу вақт ичида “Ювентус” унга маош тўламаслигини ҳисобга олсак, 1-2 йилдан сўнг уни ҳозирги нархга сотиб олади десак ҳам бўлади. Шунинг учун, Турин клуби Кенни “Барса” ёки “Арсенал”га эмас, айнан “Эвертон”га сотишга қарор қилди. Кўп гол уришни бошлаган ҳужумчини “Ювентус” яна қайтариб оладиган бўлса, бошқа топ-клублар бундай футболчини ҳозир сотиб олганидан уларга ҳеч қандай наф йўқ. “Эвертон” билан эса бундай муаммо юзага келмаслиги аниқ.

Иккинчиси – молиявий фэйр-плэй

Биз молиявий фэйр-плэй қандай ишлаши ва қайси клублар унга риоя қилиши ҳақида камдан-кам ҳолларда бош қотирамиз. Аммо жамоалар кўпинча катта харажат қилиб ҳам қоидаларга мослашиш учун турли хил ҳийла-найранглар ўйлаб топишларига тўғри келади. Кен трансфери ҳам шу категорияга мос.


Ҳозир жамоа 27,5 миллион евро ишлаб олади ва футболчилар ойлиги учун сарфланадиган суммадан ҳам тежайди. “Ювентус” трансфер ойнасида яхшигина пул ишлатиб юборганини инобатга олсак, бу трансфер жуда вақтида амалга оширилди. Оддий мисол: жамоа Де Лигтни қўлга киритиш учун 80 миллиондан кўпроқ маблағдан воз кечишига тўғри келди. Ушбу трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Кекса синьора” ҳали яна 1-2 футболчини харид қилишни ўйлаб кўриши мумкин. Мойзе Кен асосий таркибга кира олишига ишонганида, клуб уни ортга қайтариши мумкин.

Учинчиси – Маурицио Сарри

Ёдингизда бўлса, сўзимиз аввалида ўтган мавсум ҳужумчи асосий таркибга кириш имкониятига эга бўлгани ҳақида айтиб ўтдик. Чиндан ҳам шундай эди, лекин ўшанда бош мураббий Массимилиано Аллегри эди-да. Ҳозир у йўқ.

Сарри ротацияни унча хушламаслигини барча билади. Янги жамоада бу борада мутахассис қандай йўл тутишини эса ҳеч ким билмайди. Мисол учун, “Челси”да у асосий таркибга тўлиқ кира олмаган ёшларни ҳеч тортинмай ижарага бериб юборганди: Мората, Батшуайи, Пашалич, Зума, Бакайоко ва ҳатто Пулишич. Ҳозир Сарри унданда камроқ вақти борлиги ва дарҳол натижа талаб этилишини тушуниб турибди. Ёш иқтидорни захира ўриндиғида олиб ўтиришдан эса фойда йўқ.

Айтганча, қайси бири тўғри – Кен ёки Кин?

Кен. Мойзе – италиялик ва ватандошлари бу фамилияни айнан шундай ўқишади. Фамилияни французча ёки инглизча қоидаларга асосланиб талаффуз қиладиган бўлсак — "Кин” варианти тўғри бўлади. Лекин унда унинг исмини ҳам бошқачароқ ўқишга тўғри келади-да...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика