UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  44 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти" Янгиликлар

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Артём Петросян ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- АГМК бежиз 2-ўринда бормаётганди, шуни инобатга олиб, астойдил тайёргарлик кўргандик. Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари одамни хурсанд қилади. 

- Жамоа якуний паллада, охирги нуқтани қўйишда оқсаяпти...

- Қийин савол бўлди. Кўплаб сабаблар бор. Қаердадир ноаниқ зарбалар панд беряпти, яна футболчилар узатмалар амалга оширилганда ўз позициясида бўлмай қолган пайтлар бўляпти, алдаб ўтиш чоғида ҳам муаммолар кузатилмоқда. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов жамоани тарк этди. "Металлург"ни мавсум охиригача ким бошқариб туради?

- Ҳозир испаниялик Луис Мануэль Эрнандес менежерлик қиляпти, машғулотлар жараёнида ҳам иш олиб бормоқда. 

- Маҳмуджон Қудратиллаевнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Адашмасам, у мавсумдаги 2-ўйинини ўтказди. Албутту, ундан кўп нарса кутилганди, у ўз даражасида ўйнади. Қудратиллаев ўйин тарафлама 100% тайёр деб бўлмайди, чунки операциядан кейин 3 ойни ўтказиб юборди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика