UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  5 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  9

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти" Янгиликлар

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Артём Петросян ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- АГМК бежиз 2-ўринда бормаётганди, шуни инобатга олиб, астойдил тайёргарлик кўргандик. Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари одамни хурсанд қилади. 

- Жамоа якуний паллада, охирги нуқтани қўйишда оқсаяпти...

- Қийин савол бўлди. Кўплаб сабаблар бор. Қаердадир ноаниқ зарбалар панд беряпти, яна футболчилар узатмалар амалга оширилганда ўз позициясида бўлмай қолган пайтлар бўляпти, алдаб ўтиш чоғида ҳам муаммолар кузатилмоқда. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов жамоани тарк этди. "Металлург"ни мавсум охиригача ким бошқариб туради?

- Ҳозир испаниялик Луис Мануэль Эрнандес менежерлик қиляпти, машғулотлар жараёнида ҳам иш олиб бормоқда. 

- Маҳмуджон Қудратиллаевнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Адашмасам, у мавсумдаги 2-ўйинини ўтказди. Албутту, ундан кўп нарса кутилганди, у ўз даражасида ўйнади. Қудратиллаев ўйин тарафлама 100% тайёр деб бўлмайди, чунки операциядан кейин 3 ойни ўтказиб юборди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика