Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"
16 окт 18:15
Янгиликлар
Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"
"Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Болаларга ўйин учун раҳмат. Кўп нарса ўхшамади, оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Учрашувни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Бу муваффақиятни 2 ой кутгандик. Футболчилар охиригача курашиб, борини бериб ўйнади. Ёш ўйинчиларимиз яна гол ураман дея, сал хатоликларга йўл қўйишди. Бироқ уларга миннатдорлик билдираман. Учинчи голни эртароқ урсак бўларди, шунда ўйин сўнгида асабийлик кузатилмасди", – деди Петросян.

- Олдинда жамоани "Олимпик-MobiUz" билан муҳим учрашув кутмоқда. Бугунги ғалаба футболчилар руҳиятига қанчалик таъсир кўрсатади?
- Ўтган ўйиндаги мағлубиятдан кейин кийиниш хонасига кирсам, ҳамма хафа эди. Ҳозир эса барча-барча хурсандлигини кўрдим. Албатта, бу ғалаба руҳий томондан ишонч бағишлайди. Ҳозирча дам оламиз ва кейин 28 октябрь кунги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. "Олимпик-MobiUz" билан жиддий учрашув бўлади, бу – болаларга мотивация бериш ҳам шарт бўлмаган беллашув.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар