Артём Филипосян 3 йилдан сўнг олий лигада гол урди

Narzulla Saydullayev
22 авг 2015, 14:44
Самарқанднинг "Динамо" клуби кеча олий лиганинг 19-турида "Шўртан" билан дуранг ўйнади - 3:3.

Ушбу ўйинда "Динамо" таркибида ҳимоячи Артём Филипосян гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, ҳимоячи 2012 йилнинг март ойидан буён илк бор олий лигада тўп киритди. Сўнгги бор Филипосян 2012 йилнинг илк турида "Машъал" дарвозасини ишғол қилган эди. Орадан 3 йил 5 ой 6 кун ўтгач футболчи гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Филипосян биринчи даврани "Бунёдкор" сафида ўтказиб ёзда "Динамо"га кўчиб ўтганди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келаётган ҳимоячининг голлари сони 6тага етди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›