Артуро Видаль қовурға шикастланиши туфайли 2-3 ҳафта майдонга тушмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
23 янв 2017, 15:25
"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль жамоасининг кейинги учрашувларини ўтказиб юбормоқчи.

Футболчи "Фрайбург"га қарши баҳсда (2:1) қовурғасини шикастлаб олди.

"Ўзимни яхши ҳис қилмаяпман, қовурғамда оғриқ бор. Энди камида икки-уч ҳафтани ўтказиб юборишим керак, чунки бу ҳолатда ўйнай олмайман. Фақат шу йўл билан ўзимга келишим мумкин" - дейди Видаль.

Видаль жорий мавсум Бундеслиганинг 15 та учрашувида 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›