

Туркманистонлик ярим ҳимоячи 16 ва 24-дақиқаларда сариқ карточка олиб барвақт ечиниш хонасига йўл олди.
Шундай қилиб, Геворкян иккинчи марта олий лигада қизил карточка олди. 2010 йил 2 май санасида "Пахтакор" клуби "Хоразм" меҳмони бўлганида бош ҳакам Султон Зайлобиддинов меҳмонлар вакили Артур Геворкянга 23 ва 35-дақиқаларда сариқ карточкалар кўрсатиб майдондан четлатган эди. Деярли 6 йил ўтиб футболчи яна қизил карточка олди.
Артур Геворкян 2006 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб бормоқда. Футболчи "Насаф"дан олдин "Шўртан" ва "Пахтакор" клубларида тўп тепган. Геворкян олий лигада 240дан ортиқ ўйин ўтказган.



