

"Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик бизда эди, аммо баҳснинг сўнгги қисмида бизга сифат етишмади. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ кейин рақиб гол урди. Улар ўйинни секинлаштиришди ва жамоамизда муаммолар пайдо бўлди.
"Эвертон" ҳар қандай рақибга қарши шундай ҳаракат қилади, бу уларнинг кучли томони. Бундай жамоага қарши ўйинни назорат қилмоқчи бўлсанг ҳаммасига тайёр туриш керак.
Совуққонроқ бўлиб, руҳий жиҳатдан ўзимизни назорат қилишимиз керак эди. Кўплаб кераксиз қоидабузарликлар бўлди, бу эса "Эвертон"га ёқиб тушди.
Жамоам билан фахрланаман, улар муваффақиятга ҳақли. Келаси ўйинда бугунгидан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз" - дейди Артета.



