Артета Нкетиани "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи эканлигини маълум қилди
22 дек 2021 10:38
Янгиликлар
Артета Нкетиани "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи эканлигини маълум қилди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Эдди Нкетианинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Эдди ҳар куни машғулотларда ажойиб ишламоқда. Нкетиани сақлаб қолишни хоҳлайман, аммо у кўпроқ ўйнашни хоҳламоқда ва бу борада баҳслашиш қийин масала.
Шахсан мен ва клубимиз Эддининг қолишини хоҳлайди. Биз уни сақлаб қолишга уринамиз, Нкетиа - клубимиз футболчиси ва жамоанинг жуда муҳим қисмидир", - дейди Артета.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар