Артета нега Обамеянг "Арсенал"да қолганини айтди

Alisher
19 сен 2020, 12:28
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета 31 ёшли габонлик форвард Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома узайтирилгани ҳақида гапирди.

"Обамеянгнинг биз билан қолганининг асосий сабаби бизда ажойиб жамоа борлигидир. "Арсенал"да ҳақиқий профессионал инсонлар ишлашади. Шу билан бирга, Пьер-Эмерик мухлисларнинг севгисини ҳис қилади", - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Обамеянг "тўпчилар" билан шартномасини 3 йилга узайтирганди.

Футболчи Лондон клубига 2018 йилнинг январь ойида келган. Бу вақт давомида форвард 111та ўйинда майдонга тушиб, 72та гол ва 15та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›