

Эслатиб ўтамиз, Артета 2016 йилдан 2019 йилнинг декабрига қадар "Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ёрдамчи бўлган.
"Мен бу хабардан шокка тушиб қолдим. Мен Пеп ва штабдаги бошқа одамлар билан гаплашиб тураман ва албатта "Манчестер Сити" учун энг яхшисини хоҳлайман. Менинг Пепга, футболчиларга ва ходимларга бўлган ҳурматимни изоҳлаш қийин. Уларга энг яхшисини тилайман, сабаби улар қанчалик меҳнат қилишларини биламан.
Ҳеч ким нима бўлишини билмайди. Бошқа клубларга ҳам бундай жазолар кўриладими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди", - дейди Артета.



