Артета "Манчестер Сити" футболчисини нишонга олди

Alisher
14 янв 2020, 15:02
"Арсенал" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунснинг трансфери борасида таклиф тайёрламоқчи.

"Тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета Стоунсга трансферлар ойнасидаги асосий мақсад сифатида қарамоқда.

Артета "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган пайтда Стоунс билан бирга ишлаган.

Transfermarkt ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Англиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›