Артета Ляказеттнинг келажаги ҳақида гапирди

Alisher
4 янв 2021, 15:10
Ҳужумчи Александр Ляказеттнинг "Арсенал"даги тақдири мавсум сўнггида маълум бўлади.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Микель Артета хабар берди.

"Ҳали биз Ляказеттнинг янги шартномаси борасида ҳеч нарсани таҳлил қилмадик. Шахсан менинг у кўрсатаётган ўйин даражасидан кўнглим тўқ. Александр оптимал форма йиғиб олди.

Ёзда биз музокаралар столига ўтирамиз ва унинг келажагини аниқлаштириб оламиз", - дейди испаниялик мутахассис.

Форвард жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. Томонлар ўртасидаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal