

Мутахассис футболчидан мамнун.
"Бу ёзда мен уни биринчи кўрганимда ўзига хос нарсани ҳис этдим. Габриэлдан чиққан энергия бошқача бўлди.
Унинг ҳаракатлари яхши тарафга ўзгарган... умуман олганда, у ажойиб кўринмоқда", – деди мутахассис.
27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.



