UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  4 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз” Янгиликлар

Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз”

АПЛ 37-турида “Ньюкасл”га учралган мағлубиятдан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ньюкасл” ғалабага ҳақли эди, улар анча кучли ҳаракат қилишди. Бизда эса ҳеч нарса ўхшамади. Барча жиҳатларда биздан устун келишди, тўп билан яхши муомала қилолмадик. Ўйин давомида кўп воқеалар содир бўлди, жумладан, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришлар, аммо бу баҳона бўлолмайди.

Ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Баъзи ҳолларда яхши кўриндик, аммо даҳшатли голларни ўтказиб юбордик ва ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик.

“Ньюкасл” эса 10 чандон яхшироқ ҳаракат қилди. Бизнинг ўйинимиз  Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун талаб этиладиган даражадан анча йироқ. Жуда хафаман, мағлубият аламли. Шу кунгача барчаси ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Бироқ, футболда доимо оз бўлса ҳам имкон бўлади”, дейди Артета.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика