UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  28 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман" Янгиликлар

Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман"

Ўз вақтида таниқли ҳужумчилардан бири бўлган Арслон Толипов сўнгги йилларда мураббийлик соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

Бир неча йиллардан буён Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган Толипов жорий мавсум иш жойини ўзгартиришга қарор қилди. Аниқроғи бу йил яна биринчи лигада иштирок этишни бошлаган Ҳаққулободнинг "Норин" жамоасида фаолият юритадиган бўлди. 

- "Норин" жамоасига бош мураббий Равшан Бозоровнинг таклифига биноан келганман. Биласиз илгари "НБУ-Осиё"да Бозоров билан бирга ишлагандик. Шу боис у киши янги жамоасида яна мен билан ҳамкорлик қилишга  таклиф этди. Кейин "НБУ-Осиё" билан хайрлашишга қарор қилдим.

- Ҳаққулобод жамоасига келиб адашмадим дея оламан. Энг аввало бу ерда халқ футболни соғинган. Уй ўйинларимизга минглаб ишқибозлар ташриф буюриб, стадион трибунасини тўлдириб ўтиришибди. Албатта бундай муҳитда ишлаш жуда ёқимли бўлмоқда.   

- "Норин" клуби раҳбарияти, Давронбек Каримов, Муроджон Собиров каби фидоий инсонлар бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Яратилган шароитлар ҳам кўнгилдагидек. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман ва ишончини оқлаш учун сидқидилдан ишлаймиз. 

- Бу ерда менга иккинчи лигада иштирок этувчи жамоамизни беришди. Ёш болаларга ўз билимларимни бериб бормоқдаман. Шу билан бирга асосий жамоада Равшан Бозоровга ҳам машғулотларни ўтказишда кўмаклашаман - дейди Арслон Толипов.   


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика