"Арсенал"нинг ёзги трансфер мақсадлари аниқ

Sherzod Nurmatov
29 апр 2023, 19:05
Рўйхатда 3 нафар футболчи бор.

"Арсенал" Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар бермоқда.

Лондон клуби қизиқишлари доирасига ярим ҳимоячилар Деклан Райс ("Вест Хэм"), Мойзес Кайседо ("Брайтон") ва Мэйсон Маунт ("Челси") кирган.

Шу билан бирга, ҳужумчи Фоларин Балогун, ярим ҳимоячи Энсли Мэйтленд-Найлз , вингер Рис Нельсон ва ҳимоячи Киран Тирни "канонирлар"ни тарк этиши мумкин.  

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph