“Арсенал”га “Лестер” футболчиси керак

24 дек 2019, 08:10
Жакага ўринбосар топилди.

“Лестер” ярим ҳимоячиси Уилфрид Ндиди фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. Ндиди “Арсенал” қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

“Тўпчилар” қишки трансферлар вақтида майдон марказини мустаҳкамлаш учун Ндидини ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Хабар қилинишича, “Арсенал” Ндиди трансфери учун 40 млн фунт ҳамда Гранит Жакани беришга тайёр.

Жорий мавсум нигериялик футболчи АПЛда 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Leicester Mercury