UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  4 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради Янгиликлар

"Арсенал" яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради

Лондоннинг "Арсенал" клуби муҳим ўйинчиларининг жамоада қолишини истамоқда.

"Тўпчилар" кеча бразилиялик ҳужумчи Габриэл Мартинелли билан узоқ муддатли битим тузганини маълум қилган эди. Энди Англия Премьер-лигаси вакили Букайо Сака ва Вильям Салибалар билан амалдаги келишув муддатини бир неча йилга чўзиб қўймоқчи.

Франциялик марказий ҳимоячи Салиба "Арсенал"га 2019 йилнинг 25 июлида келиб қўшилган. Унинг клуб билан кучда бўлган шартномаси 2024 йил ёзида ниҳоясига етади. Ҳимоя чизиғи вакили жорий мавсумда "Арсенал" либосида жами 23 та ўйинда майдонга тушди.

21 ёшли англиялик вингер Букайо Сака "Арсенал" тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йил ёзида клуб билан профессионал битимга имзо чеккан. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якун торади. 100 млн еврога баҳоланаётган футболчи ушбу мавсумда АПЛ вакили сафида 27 та ўйинда 8 та гол ва 7 та асист натижасини қайд этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика