UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  1 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

“Арсенал” "Вест Хэм"га даҳшатли таклиф билан чиқди Янгиликлар

“Арсенал” "Вест Хэм"га даҳшатли таклиф билан чиқди

“Арсенал” "Вест Хэм" сардори Деклан Райсни сотиб олишга жиддий бел боғлади.

 “Тўпчилар” 24 ёшли футболчи учун ҳамшаҳарларига 100+5 миллион фунтлик учинчи таклифни юборди. Агар бу трансфер амалга ошса, Райс британиялик футболчилар орасидаги энг қиммат футболчига айланади.

Райснинг "Вест Хэм" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 24 ёшли хавбек жорий мавсум "болғачилар" сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Райс жамоа билан биргаликда Конференция Лигаси ғолибига айланди, финалда "Вест Хэм" "Фиорентина"ни мағлуб этди (2:1).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика