

"Sport Inform" нашри хабарига кўра, музокарада Қозоғистон клуби президенти Қайрат Бўронбоев ҳам қатнашган. Манба томонидан музокаралар ижобий якунлангани айтилмоқда. Бироқ ҳали расман шартнома имзоланмаган.
Футболчи айни дамда яхши жисмоний ҳолатда эмас, шу боисдан шартномага бир ойдан кейин имзо чекилиши мумкин.
Шартнома тузилган тақдирда, унинг муддати 6 ойдан ошмайди. Унинг сўнгги жамоаси "Крилья Советов" бўлганди.
Маълумот учун, "Арсенал" таркибида Андрей Аршавин ҳам тўп тепмоқда.




