"Арсенал" ушбу мавсумда камдан-кам очко йўқотди" — Гвардиола
15 апр 2023 10:14
Янгиликлар
"Арсенал" ушбу мавсумда камдан-кам очко йўқотди" — Гвардиола
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз "Арсенал"дан 6 очкога ортда қолаётганимизни унутмаслигимиз керак ва бу жамоа ушбу мавсумда камдан-кам очко йўқотди. Қолаверса, улар ҳафтада битта ўйин ўтказмоқда, тикланиш ва таҳлил қилиш учун вақтлари бор.
"Арсенал" шу пайтгача ажойиб ўйнаётгани биз учун муаммо. Улар ростан яхши ўйнашмоқда, лекин биз ҳам яхши кўриняпмиз. Мен буни фалокат деб айтмаган бўлардим. Биз ҳали ҳам курашдамиз, лекин биздан яхшироқ жамоа бор. Буни қабул қилиш ва тан олиш керак, кейин эса йўлда давом этиш лозим", – деди Гвардиола.
Қайд этиш жоизки, "Манчестер Сити" "Арсенал"дан 6 очко ортда қолаётган бўлса-да, "шаҳарликлар" захирасида 1 ўйин бор. "Этихад"да уларни "Арсенал"га қарши ўзаро қарама-қаршилик ҳам кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар