
Мората ўйин вақтининг камлигидан норози бўлаяпти.
Манбаънинг хабарига кўра қироллик клуби ҳозиргача трансфер бўйича 9 та таклиф олган.
Моратани англиянинг “Арсенал” ва “Тоттенхэм”, италиянинг “Ювентус” ва “Фиорентина”, германиянинг “Шальке” ва “Боруссия” (Дортмунд) клублари ўз сафларида кўришни исташмоқда.
Аввал берилган хабарларда, “Реал” Моратани қишки трансферлар ойнаси мобайнида сотиши ҳақида айтилган эди.