"Арсенал" собиқ футболчисининг ўғли "Челси"га ўтмоқда
29 ноя 2024 10:07
Янгиликлар
"Арсенал" собиқ футболчисининг ўғли "Челси"га ўтмоқда
"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Эммануэль Эбуэнинг 15 ёшли ўғли Матис Эбуэ "Челси"га ўтишга яқин турибди.
Эммануэль Эбуэни "Арсенал" мухлислари яхши эслашса керак. Ўз вақтида у қанот ҳимоясидаги ишончли ўйинлари билан клуб мухлислари қалбидан ўрин эгаллаган.
Бугунги кунда кичик Эбуэ "Уотфорд" тизимида шуғулланмоқда, "кўклар" футболчи учун каттагина сумма беришга тайёрлар. Тахминларга кўра, январь ойидаёқ Матис Эбуэ Лондонга кўчиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар