

"Goal" хабарига кўра, 48 ёшли хорватияликнинг вакиллари Лондон клуби вакиллари билан учрашишган. Шу боисдан у айни дамда "Арсенал" бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турибди.
Шунингдек, у АПЛнинг 16-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Вест Хэм" ва "Арсенал" учрашувини кўриш учун стадионга боради. Кеча у "Эвертон" - "Челси" учрашувида трибунада кўриниш берганди.



