“Арсенал” Рэмзига ўринбосар топди

1 апр 2019, 09:40
“Арсенал” ёзда жамоани кучайтиришни ўйламоқда.

Ёзда “Ювентус” аъзосига айланадиган Аарон Рэмзи ўрнига “Арсенал” Испаниянинг “Эйбар” жамоасидан Хоан Хорданни сотиб олишга жиддий бел боғлади. Хорданнинг шартномасида кўрсатилган товон пули 15 млн еврони ташкил қилади. Унинг “Эйбар” билан шартномаси 2020 йил 30 июнига қадар тузилган.

Хордан жорий мавсум “Эйбар” сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›