"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади
22 июн 18:22
Янгиликлар
"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби Томас Партининг келажаги ноаниқлиги фонида Камавингага яна қизиқиш билдира бошлади.
Яқинда "канонирлар" Камавинга мавсумни беқарор ўтказганидан кейин вазиятни ўрганиб чиқишди. Таъкидланишича, "Реал" жуда катта молиявий таклиф олмаса, футболчини сотмайди.
Камавинга жорий мавсум барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар