"Арсенал" "Реал" ўйинчисини ижарага олмоқчи

Alisher
24 дек 2020, 14:28
Мадриднинг "Реал" клуби форварди Винисиус Жуниор АПЛ клубига ўтиши мумкин.

20 ёшли ҳужумчининг трансферига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" Винисиусни 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жуниор "қироллик клуби"га 2018 йилнинг ёзида "Фламенго"дан ўтган эди.

Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 18та ўйин (3та тўлиқ ўйин)да майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star