UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин Янгиликлар

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин

"Брайтон" хавбек учун 85 миллион евро талаб қилмоқда.

"Арсенал" "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Мойзес Кайседони сафига қўшиб олмоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, Лондон клуби қишда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва Кайседо бу позиция учун вариантлар рўйхатида. "Арсенал" ҳозирда "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдираётган футболчи учун таклиф билан чиқишни кўриб чиқмоқда.

"Брайтон" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 75 миллион фунт (85 миллион евро)дан кўпроқ сўраяпти. "Брайтон" аввалроқ Кайседони "Челси"га 55 миллион фунтга сотмаган эди.

"Челси" узоқ вақтдан бери "Брайтон"да Грэм Поттер билан бирга ишлаган Кайседо учун курашда пешқадамлик қилмоқда, аммо "Арсенал"нинг қизиқиши туфайли вазият ўзгариши мумкин.

"Арсенал"нинг ёздаги асосий мақсади – бу "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс. Бироқ унга бўлган қизиқиш қишда ярим ҳимоя чизиғига футболчи сотиб олишга тўсқинлик қилмайди.

"Арсенал" ушбу трансфер ойнасида "Брайтон"дан бир футболчини сотиб олди – Леандро Троссард 21+5 миллион фунтга ўтди.

Кайседо жорий мавсум "Брайтон" сафида барча мусобақалар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика