UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  5 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  9 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин Янгиликлар

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин

"Брайтон" хавбек учун 85 миллион евро талаб қилмоқда.

"Арсенал" "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Мойзес Кайседони сафига қўшиб олмоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, Лондон клуби қишда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва Кайседо бу позиция учун вариантлар рўйхатида. "Арсенал" ҳозирда "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдираётган футболчи учун таклиф билан чиқишни кўриб чиқмоқда.

"Брайтон" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 75 миллион фунт (85 миллион евро)дан кўпроқ сўраяпти. "Брайтон" аввалроқ Кайседони "Челси"га 55 миллион фунтга сотмаган эди.

"Челси" узоқ вақтдан бери "Брайтон"да Грэм Поттер билан бирга ишлаган Кайседо учун курашда пешқадамлик қилмоқда, аммо "Арсенал"нинг қизиқиши туфайли вазият ўзгариши мумкин.

"Арсенал"нинг ёздаги асосий мақсади – бу "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс. Бироқ унга бўлган қизиқиш қишда ярим ҳимоя чизиғига футболчи сотиб олишга тўсқинлик қилмайди.

"Арсенал" ушбу трансфер ойнасида "Брайтон"дан бир футболчини сотиб олди – Леандро Троссард 21+5 миллион фунтга ўтди.

Кайседо жорий мавсум "Брайтон" сафида барча мусобақалар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика