"Арсенал" қандай стадионлардан фойдаланган?

Ўзининг бой тарихига эга бўлган Лондоннинг "Арсенал" клуби 3та стадионда мунтазам равишда уй учрашувларини ўтказиб келган.

"Канонирлар"нинг биринчи уй стадиони "Мэйнор Граунд" бўлган. Шундан сўнг "Хайбери"га кўчиб ўтган. Айни дамда "Эмирейтс" ўйингоҳи "Арсенал" клубига тегишли. Қуйида "Тўпчилар"нинг учта стадионлари ҳақида қисқача таништириб ўтамиз.


"МЭЙНОР ГРАУНД"

Жойлашган жойи: Пламстенд, Лондон.

Фойдаланган йили: 1893 - 1913

Мухлислар сиғими: 33 000

Ушбу стадионда "Арсенал" ҳеч қандай соврин ғолиби бўлмаган.









"ХАЙБЕРИ"

Жойлашган жойи: Хайбери, Лондон

Фойдаланган йили: 1913 - 2006

Мухлислар сиғими: 38 419 (энг юқори кўрсатгич 73 000)

Ушбу стадионда "тўпчилар"нинг қўлга киритган ютуқлари: Англия кубоги (10), Англия лига кубоги (2), АПЛ чемпиони (13), Кубок эгалари кубоги УЙФА (1). "Арсенал" ушбу стадионда жами 26та совринни қўлга киритган.






"ЭМИРЕЙТС"

Жойланган жойи: Хайбери, Лондон

Фойдаланган йили: 2006 -

Мухлислар сиғими: 60 432

Ушбу стадионда қўлга киритган ютуқлари: Англия кубоги (3)








Манба: sports.ru

Ўхшаш янгиликлар