"Арсенал" Обамеянг сабабли бир футболчисидан воз кечмоқчи
14 июн 2020 14:14
Янгиликлар
"Арсенал" Обамеянг сабабли бир футболчисидан воз кечмоқчи
"Арсенал" раҳбарияти ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни таркибда сақлаб қолмоқчи.
Габонлик форварднинг клуб билан шартномаси келаси йили ёзда якунига етади. "Канонирлар" эса етакчи форвардни йўқотишни истамаяпти.
"The Sun" хабарига кўра, шу сабабдан лондонликлар академия тарбияланувчиси Эйнсли Мэйтленд-Найлсни сотиб юбориб, трансфердан тушган маблағни Обамеянгга маош қилиб бермоқчи.
Ушбу мавсумда Пьер-Эмерик Обамеянг "Арсенал" таркибида барча турнирларда 32 ўйинда 20 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар