"Арсенал" "Монако" ҳимоячиси Тиссеранга даъвогар

Aslanov Jasurbek
24 авг 2016, 14:47
"Монако" ҳимоячиси Марсель Тиссеран фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва 23 ёшли футболчини харид қилиш йўлларини кўриб чиқмоқда.

Марсель Тиссеран 2013 йил "Монако"да профессионал фаолиятини бошлаган. Ўтган мавсумда у ижара асосида "Тулуза"да ўйнади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian