UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  10 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади Янгиликлар

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади

Лондон клуби футболчиси Габриэл Мартинелли фаолиятининг кейинги қисмини ҳозирги жамоасида ўтказадиган бўлди.

21 ёшли футболчи Шимолий Лондонда тўртинчи мавсумни ўтказмоқда. Бразилиялик футболчи шу пайтга қадар "тўпчилар" либосида 111 та ўйинда иштирок этган.

Ўтган мавсум асосий таркибда 36 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчининг яхши формаси жорий мавсумда ҳам давом этмоқда. У шу пайтгача Англия Премьер-лигасининг 19 та учрашувида бошланғич таркибда ва барча турнирларда 27 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Мартинеллининг янги шартномаси борасида клуб спорт директори Эду шундай деди:

"Габи биз билан янги шартнома тузгани жуда яхши бўлди. Жамоамиз пойдевори ёш иқтидорлар асосида қурилишда давом этмоқда.

Габи ҳали 21 ёшда, у катта қобилият ва шахсиятга эга футболчи. Биз янги шартнома борасида келиша олганимиздан хурсандмиз".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика