UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  6 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади Янгиликлар

"Арсенал" Мартинелли билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади

Лондон клуби футболчиси Габриэл Мартинелли фаолиятининг кейинги қисмини ҳозирги жамоасида ўтказадиган бўлди.

21 ёшли футболчи Шимолий Лондонда тўртинчи мавсумни ўтказмоқда. Бразилиялик футболчи шу пайтга қадар "тўпчилар" либосида 111 та ўйинда иштирок этган.

Ўтган мавсум асосий таркибда 36 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчининг яхши формаси жорий мавсумда ҳам давом этмоқда. У шу пайтгача Англия Премьер-лигасининг 19 та учрашувида бошланғич таркибда ва барча турнирларда 27 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Мартинеллининг янги шартномаси борасида клуб спорт директори Эду шундай деди:

"Габи биз билан янги шартнома тузгани жуда яхши бўлди. Жамоамиз пойдевори ёш иқтидорлар асосида қурилишда давом этмоқда.

Габи ҳали 21 ёшда, у катта қобилият ва шахсиятга эга футболчи. Биз янги шартнома борасида келиша олганимиздан хурсандмиз".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика