"Арсенал" – "Манчестер Сити". Рэмзининг иштироки сўроқ остида
11 сен 2014 19:42
Янгиликлар
"Арсенал" – "Манчестер Сити". Рэмзининг иштироки сўроқ остида
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан жароҳат олган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.
"Рэмзи борасида ёмон хабар йўқ. У бугун тиббий кўрикдан ўтади. Унинг "Сити"га қарши ўйинда майдонга тушиши эҳтимоли кам. Аниғини бугун билиб оламиз.
Уолкотт икки-уч ҳафталардан сўнг сафга қайтади", - дейди Венгер.
Фикрлар