"Арсенал" "Манчестер Сити" ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
11 дек 2020, 13:13
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини бошқа бир инглиз клубида давом эттириши мумкин.

19 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Микель Артета унинг трансферини хоҳламоқда.

Олдинроқ "Барселона" клуби Эрик Гарсияни ортга қайтармоқчи эканлиги маълум бўлганди.

Ҳимочи жорий мавсум манчестерликлар таркибида барча мусобақларда 7та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun