UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

"Арсенал" - "Кристал Пэлас" 2:1. Матнли трансляция Янгиликлар

"Арсенал" - "Кристал Пэлас" 2:1. Матнли трансляция

АПЛ 1-туридаги "Арсенал" - "Кристал Пэлас" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Арсенал – Кристал Пэлас 2:1
16 август, 21.30, «Эмирейтс»
Голлар:
0:1 – 35 Хангеланд,  1:1 – 45 Косьельни, 2:1 - 90 Рэмзи. 
Арсенал
Шченсни, Дебюши, Косьельни, Чемберс, Гиббс (Монреаль, 53), Касорла, Артета, Санчес, Уилшер (Чемберлен, 70), Рэмзи, Саного (Жиру, 62).
Кристал Пэлас
Сперони, Уорд, Хангеланд, Келли, Дэнн (Дилейни, 76), Панчон, Единак, Болази (Окиффе, 90+1), Ледли, Ф. Кэмпбелл (Гэйл, 85), Шамах.
Огоҳлантиришлар:
Чемберс (44), Панчон (48), Касорла (60), Шамах (68)
Четлатиш:
Панчон 88


                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Ушбу баҳсни сизлар билан бирга Нарзулла кузатиб борди. Навбатдаги ўйинларда ғойибона учрашгунча.

90+5. Ўйин тугади. "Арсенал" ўзи учун жуда қийин ўтган ўйинда ғалаба қозонди. "Кристал Пэлас" эса бу ўйини билан дурангга лойиқ эди.

90+4.
Шамах бурчак тўпини ишлаб олди. Меҳмонларда сўнгги имконият. Бурчак тўпидан сўнг Шамах Шченснига қарши хавфли ўйнади

90+2. Чемберлен-Косьельни-Жиру-Дебюши комбинациясидан сўнг Матье тўпни дарвозага йўллади, дарвозабондан қайтган тўпни Рэмзи дарвозага жойлаб қўйди - 2:1.

90+1. ГОООООООООООООООЛ! 2:1. Рэмзи!


90. Ўзгариш. "Кристал Пэлас".
Болази ўрнига Окиффе тушди

89.
Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар 10 киши бўлиб ўтказишади.

87. Четлатиш! "Кристал Пэлас".
Панчон иккинчи бор огоҳлантирилди

86.
Ўйин қизиқарли тус олишни бошлади. Иккала жамоа имкон бўлса гол уриб олишни истамоқда.

85. Ўзгариш. "Кристал Пэлас".
Кэмпбелл ўрнига Гэйл тушди

85.
Баҳс тугашига 5 дақиқа қолди

84. ЗАРБАААААА! Жирунинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси узоқ устун ёнидан ўтиб кетди!


82. Шарҳ бошида айтганимиздек бу мавсумда ҳозирча мезбон жамоа ғалаба қозона олмаяпти

80. Меҳмонларни табиийки ушбу натижа қониқтиради. "Арсенал" эса гол уриш йўлларини изламоқда

79. Алексис Санчес чап қанотдан олдинга ўтди. Тўпни яна бир бора жарима майдонига ўта кучли тарзда оширди. Унга нималар бўлмоқда?

78. Санчес жарима тўпини амалга оширди. Жуда ноаниқ

76. Монреалнинг чап қанотдан оширган тўпига лаббай дейдиган одам топилмади

74. Ўзгариш. "Кристал Пэлас". Дэнн ўрнига Дилейни тушди

73. Санчеснинг жарима майдонига оширган тўпига Жиру ета олмади. 

72. Рэмзининг 23 метрлардан йўллаган зарбаси тўппа тўғри Сперонининг қўлига бориб тушди

71. Мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишди, рақиб баъзўр тўпни қайтариб юбормоқда

70. Ўзгариш. "Арсенал". Уилшер ўрнига Чемберлен тушди

69. Санчес жарима майдони ташқарисидан тўпни ерлатиб дарвозага йўллади, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни посбон эгаллаб олди

68. Огоҳлантириш. "Кристал Пэлас". Шамах

66.
Уилшер тўпни жарима майдонига ҳаволатиб оширди, бу ерда кичкинагина Касорла боши билан тўпга ета олмади

65.
Алексис Санчес ҳали Англия чемпионатига кўниб кета олмаган кўринади. Рақибга тўпни олдириб қўйди ва қоида бузиб уни тўхтатди

64.
Касорланинг паси ажойиб чиқди, Монреаль тўпга ета олмади. Бурчак тўпи наф келтирмади

63.
"Арсенал" футболчилари ким кўпроқ хато қилиш бўйича гаров боғлашганми нима бало?

61.
Хангеланд ҳам хато қиларкан. Ҳимоядаги хато сал қолса қимматга тушарди. Уилшер тўпга улгурмади

60. Ўзгариш. "Арсенал".
Саного ўрнига Жиру тушди

59. Огоҳлантириш. "Арсенал".
Касорла

58.
Санчес бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Шамах ўз собиқ клубига қарши анча фаол ўйнамоқда

56.
Жейсон Панчон жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. кейинги вазиятда Шамахнинг пасидан сўнг яна ўша Панчон зарба берди. Бу сафар Шченсни тўпни ушлаб олди

54.
Майдонда ҳеч қандай эътиборли вазият бўлаётгани йўқ. Тўп уёқдан буёққа учиб юрибди...

52. Ўзгариш. "Арсенал".
Гиббс ўрнига Монреаль тушди

51.
Энди Уилшер тўпни шерикларига оширишда хатога йўл қўйди, кичик деталлар ҳужумга ҳалал бермоқда

50.
Саного ажойиб ўйнади ва ҳужум бошлади. Касорла эса яна бир бор ҳужумни бузиб қўйди

49.
Меҳмонлар иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлашди. Таб тортмай олдинга ўтишмоқда

48. Огоҳлантириш. "Кристал Пэлас".
Панчон

47.
Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, тўп йўқотилди ва "Арсенал" қарши ҳужумга ўтди. Касорла тўпни йўқотди

46. Иккинчи бўлим бошланди

46.
Танаффус вақтида муздеккина тарвуз еганларга саломлар. Бундайлар борми ўзи?

45+2.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1.  Танаффус. Ҳар доимгидек ухлаб қолиш йўқ

45+1. Касорла жарима тўпини амалга оширди, рақиб жарима майдонига борган Лоран Косельни боши билан гол урди - 1:1. Ҳозирча фақат ҳимоячилар гол уришмоқда

45. ГОООООООООООООЛ! 1:1. Косельни

43. Огоҳлантириш. "Арсенал".
Каллум Чэмберс. Уни FIFA.UZда олган барчага саломлар)

42.
Шарҳловчи "Арсенал"да ўйин йўқ демоқда. Нимаям дердик демак ўйин йўқ

41.
Ҳакамлар спрейдан фойдаланишни ҳали у қадар яхши ўрганишмагани кўриниб қолди. Сал қолса Касорланинг юзи оппоқ бўларди)

39.
Венгер қошини чимириб олиб ҳакамни танқид қилмоқда, ўз шогирдларинг ёмон ўйнаса ҳакамда нима айб? дейдиган одам йўқ

38.
Рэмзининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Санчесга тегиб қайтди

38.
Меҳмон жамоа ҳимоячилари ҳаво курашларида бўш келишаётгани йўқ

37.
Касорланинг чап оғида йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдондан чиқиб кетди. Унинг ўзи бурчак тўпини амалга оширади

34. Бурчак тўпидан узатилган тўпни Бреде Хангеланд боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Мана сизга ҳимояланаётган "Кристал Пэлас"

34. ГОООООООООООООЛ! 0:1. Хангеланд

33. Хавфли вазият!!! Шченсни тўпни жарима майдонини тарк этиб қайтариб юборди. Шамах тўпни тўғри дарвозага йўллади. Косельни бу вазиятда ўзини кўрсатиб тўпни қайтарди.

32.
"Арсенал" 90 фоиз ҳужумларни ўнг қанотдан ташкил қилмоқда

31.
"Кристал Пэлас"нинг ҳимоячиси Келлининг зарбаси ўхшамади.

30.
Бурчак тўпидан сўнг Алексис Санчес дарвозага ноаниқ зарба йўллади

29. Мана зарба! Илк хавфли вазият! Уилшернинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг Сперони тўпни қайтарди!

29.
"Арсенал" футболчилари ҳужум вақтида бир бирларини у қадар яхши тушунишмаяпти, хатолар жуда кўп.

28.
Ҳозирги вақтга қадар тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 74:26 %

27.
Яя Саного тўпни рақибдан олиб қўйди ва жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

25.
"Арсенал" ярим майдонида баъзи вазиятларда фақат дарвозабон ва Косьелни қолмоқда

24.
Рэмзи бошини ушлаб майдонда ётибди, ҳакам уни ҳолидан хабар олди. Ҳаммаси жойида ўйин давом этади

22.
Ўйин темпи юқори, лекин кескин ҳужумлар, зарбалар йўқ...

20.
Қизил галстук таққан Арсен Венгер асабий ҳолатда ўрнидан туриб шогирдларига эътироз билдирмоқда.

17.
Иккала жамоа аъзолари марказда оддий ҳолатларда тўпни олдириб қўйишмоқда. Ўзбекларга ўхшаб "қани, қани, қани" дейишмоқда

16.
Санчеснинг зарбага ўхшаган зарбаси ноаниқ кетди

16.
Бурчак тўпидан сўнг Ўзбекистонга гол урган Яя Саного дарвозага зарба бера олмади. Франция ёшлар сафида Туркияда Асилбек Омоновга гол урган бу йигит

15.
Бу Лондон, "Эмирейтс" стадиони. Бу ерда жонли тўлқин бўлмаса керак. Шу боис қўшним Тўлқин акага тезда салом йўллаб оламан.

14.
Касорла тўпни нозик ҳаракат билан Рэмзига оширди, нозиклик ҳам ўта нозик бўлгани йўқ.

13.
"Кристал Пэлас"нинг дастлабки ҳужуми. Қанотдан жарима майдонига оширилган тўп тўғри Шченснига борди

11.
Артета Кэмпбеллни майдон марказида йиқитди. Акс ҳолда тезкор қарши ҳужум бўларди

10.
Дебюши ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, бу ерда ҳимоячилар тўпни "қаҳ-қаҳ уриб кутиб олишди"

9.
"Кристал Пэлас" сафида Маруан Шамах фаол ўйнамоқда. Шериклари унга ёрдам бериб тура олишмаяпти

8.
Августда дам олган барчага саломлар! Яхши дам меҳнатга ҳамдам дейишади

7.
Рэмзи ҳозир рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам "тур ўрнингдан" дедиёв

6.
Ташаббус "Арсенал"да, меҳмонлар катта куч билан ҳимояланмоқда

5.
Тошкентда аллақачон тун. Лондонда эса қуёш чарақлаб ётибди, Истанбулда об-ҳаво қандай ким билади?

4.
Рэмзи тўпни ўнг қанотдан олдинга ўтган Дебюшига узатди, ноаниқ.

3.
Санчес анча фаол, уни марказда Хангеланд йиқитишга мажбур бўлди

2.
"Арсенал"нинг ўнг қаноти ҳужум қилди. Алексис Санчес ва Дебюши бу вазиятда ҳимоячиларни қийнашди. Аммо Дебюшининг паси ноаниқ чиқди

1.
Жамоалардан бугун "оссим" (ажойиб) ўйин кутиб қоламиз

- Ҳалиги нима эдия? Ҳа қани кеттик! Ўйин бошланди


- Бугун бўлиб ўтган олтита ўйиннинг ҳеч бирида майдон эгалари ғалаба қозона олмади! "Арсенал" бу мавсум ўз уйида ғалаба қозонган илк жамоа бўлармикин? Кузатамиз.

- Ўтган ҳафта "Арсенал" Англия Суперкубогини қўлга киритди. "Кристал Пэлас" эса куни кеча ўз бош мураббийи Тони Пюлис айрилди. Мураббий раҳбарият билан келиша олмай истеъфога чиқарилди.

- Ушбу ўйинни сизлар билан бирга Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради. Зериктирмасликка ҳаракат қиламиз)

- Англия футбол мухлисларига алангали саломлар! Янги мавсум бошлангани билан сизларни табриклаймиз!

- Баҳс соат 21:30да старт олади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика