“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди

Khoja
23 май 2025, 10:02
“Арсенал“ ҳужумчиси Леандро Троссардга Саудия жамоаларидан таклиф тушди.

Бироқ белгиялик ҳужумчи Осиёга ҳали бери бормаслигини маълум қилган. 30 ёшли футболчи “Арсенал“да бахтли эканлигини ва янги шартнома тузишни режа қилганлигини таъкидлаган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Троссард жорий мавсум 55 та учрашувда 10 та гол урди ва 9 та голга асисст қайд этди

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru