UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  19 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  11

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда Янгиликлар

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда

Лондон клуби "Челси" футболчиси Каллум Ҳадсон-Одоини таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Хабарда маълум қилинишича, "Челси" ёзда бир енча футболчилари учун таклифларни кўриб чиқиш учун очиқ бўлади. Чунки "Стэмфорд Бриж" эгалари январдаги катта трансферлардан кейин ҳолатни мувозанатга келтирмоқчи. Ҳадсон-Одои айни пайтда ижара асосида Германиянинг "Байер" Леверкузен клубида ҳаракатланмоқда. 

22 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси бўлиб, 17 ёшида асосий жамоага қадар кўтарилишга эришган. Вингернинг бироз ўсишдан тўхтагани туфайли ёзги ойнада "кўклар" уни янги клубга қўйиб юборишга қаршилик қилмаса керак.

Ҳадсон-Одои жорий мавсум "Байер" сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг немис клуби билан ижара шартномаси шу йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади. Шундан сўнг у "Челси"га қайтиб кетади. Инглиз клуби Ҳадсон-Одои билан 2024 йил ёзигача амалда бўладиган битимга эга.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика