"Арсенал" Гюндоган учун "Барса" билан курашади

Narzulla Saydullayev
19 май 2023, 09:41
"Арсенал" "Барселона" билан Илкай Гюндоганни ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб боради.

Олдинроқ "Манчестер Сити" Гюндоганга бир йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар чиққанди, "Барселона" эса икки йиллик битим таклиф қилган.

Bild нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячига "Арсенал" ҳам қизиқиб қолган. "Канонирлар" устози Микель Артета Гюндоган билан "Манчестер Сити"да бирга ишлаган.

20 июндан кейин Илкай АПЛнинг бошқа клублари билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Гюндоган "Манчестер Сити"га клубдан кетиши ҳақида хабар бермаган – қарор мавсум якунлангач қабул қилинади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de