"Арсенал" Гендузи билан шартномани узайтиради

Alisher
8 июн 2021, 11:47
Ўтган мавсумни "Герта"да ўтказган "Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Лондон клуби билан шартномасини узайтириши мумкин.

АПЛ клуби франциялик ярим ҳимоячини ҳамкорликни узайтириш учун кўндиришга уринмоқда.

Аммо, ўйинчининг келажаги ҳали сўроқ остида, мураббий штаби 22 ёшли хавбекни "Арсенал"да сақлаб қолишмоқчи.

Гендузи 20 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг "канонирлар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›