“Арсенал” футболчиси “Атлетико”га ўтади

3 окт 2020, 09:52
Уругвайлик футболчи фаолиятини Мадридда давом эттиради.

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Арсенал” билам 24 ёшли ярим ҳимоячи Лукас Торрейранинг ижараси бўйича келишувга эришди. Ушбу шартномадан “тўпчилар” 2 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, мадридликлар Торрейрни мавсум сўнгида 18 млн евро эвазига тўла сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

Маълумот учун, Торрейра 2020/21 йилги мавсум “Арсенал” сафида битта ҳам баҳсда майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Cope