"Арсенал" футболчилари захарланишди

Aslanov Jasurbek
20 июл 2017, 13:42
"Арсенал"нинг бир неча нафар футболчиси Шанхайда "Бавария"га қарши баҳсда иштирок эта олишмади.

Пер Мертезакер, Оливье Жиру, Аарон Рэмси ва Тео Уолкоттлар фақат захирадан майдонга тушишди, Зеад Колашинац эса танаффусгача алмаштирилди. "Тўпчилар" устози Арсен Венгернинг сўзларига кўра, бу овқатдан захарланиш оқибатлари экан.

"Бу баҳс борасида шубҳам бор эди, катта муаммолар пайдо бўлишидан қўрқдим ва биринчи бўлимда бизга қийин бўлди. Рэмси ўйинни якунлай олди, бироқ Уолкотт, Колашинац, Мертезакер, Жиру йўқ, улар овқатдан бироз захарланишди" - дейди Венгер.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›