

21 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Упамеканонинг трансфери 40 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Дайо жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушди.
Футболчи Франциянинг "Валансьен" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
У фаолияти давомида "РБ Лейпциг"дан ташқари "Зальцбург" ва "Лиферинг" клублари шарафини ҳимоя қилган.




