"Арсенал" Эриксенни сотиб олишга тайёр, фақат...

Sherzod Nurmatov
30 дек 2020, 23:42
"Арсенал" ҳануз "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни харид қилишга қизиқмоқда.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "канонирлар" даниялик 28 ёшли плеймейкер билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқишмоқда, бироқ уни фақатгина Месут Ўзил кетган тақдирда трансфер қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, "тўпчилар" немис плеймейкери билан хайрлашгандан сўнг нафақат Эриксенни сотиб олиш учун, балки унинг юқори миқдордаги маошини таъминлаш учун қўшимча маблағларга эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг хизматларига ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›