

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, хавбек "Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг ярим ҳимояни кучайтириш учун бош вариантларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чуаменига шунингдек "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Реал" ва ПСЖ қизиқаётганлиги айтилган эди. Ўйинчининг ўзи чет эл чемпионатига йўл олмоқчи.
"Арсенал" Чуаменининг харидидан ташқари ўз таркибини ҳужумчи билан кучайтирмоқчи. Бош мақсадлардан бири "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньесдир.



